Ўзбекистон
17.10.2026
37

Қонун лойиҳаси билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топиши, шунингдек, айрим ҳарфларнинг қўлланилишига аниқлик киритилиши назарда тутилмоқда.

Таклиф этилаётган ўзгартиришларга кўра, ҳозирда иккита белги билан ифодаланадиган тўртта ҳарф битта белги билан алмаштирилади. «Sh» ўрнига «Ş», «Ch» ўрнига «Ç», «O‘» ўрнига «Õ», «G‘» ўрнига «Ğ» ишлатиш таклиф этилади. Алифбонинг бошқа ҳарфлари ўзгармайди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилда «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. 2021 йилда Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар алифбони такомиллаштириш учун асос бўлди. Ислоҳотни амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузилди.
2023 йилнинг сентябрида ишчи гуруҳ янги алифбо лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага кўра, алифбода тўртта ҳарфни ўзгартириш таклиф қилинди. Бунда «O‘ o‘» ни «Õ õ», «G‘ g‘» ни «Ğ ğ», «Sh sh» ни «Ş ş» ва «Ch ch» ни «Ç c» ҳарфига ўзгартириш таклиф этилди.
Таклиф этилаётган ўзгартириш қуйидаги қуйидаги қулайликлар яратишни кўзда тутади:
«O' o'» ҳарфи ўрнига «Õ õ». Мазкур алмаштириш ҳарфни матн ичида идрок қилишни осонлаштиришга ёрдам беради.
«G' g'» ҳарфи ўрнига «Ğ ğ». Мазкур алмаштириш клавиатурада ёзишни соддалаштиради.
«Ch» ҳарфи ўрнига «Ç» («Ч» ўқилади).
«Sh» ҳарфи ўрнига «Ş ş». «Ş ş» туркий халқлар ёзувига хос. Клавиатурада ушбу ҳарф инглиз алифбосидаги «W» ҳарфи тугмасига жойлаштирилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.