Тармоқда нима гап?
23.05.2026
80

Бугунги кунда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Айниқса, маҳаллаларда аёлларни касбга ўргатиш орқали уларнинг иқтисодий фаоллиги ошади, оилавий даромад манбалари кенгаяди ва турмуш даражаси яхшиланади. Шу билан бирга, касб-ҳунар эгаллаган аёллар жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшадилар. Шу сабабли маҳаллаларда хотин-қизларни касбга ўқитиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига «оилабай» ёндашув тизимини жорий этиш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш, бунга жавобгар бўлган вазирлик ва идораларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда хотин-қизларни касбга ўқитиш тизимини янада жадаллаштириш мақсадида 2022-йил 1-июлдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинди.
Бунга кўра:
а) маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилган:
ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳар бир оилани индивидуал ижтимоий ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш;
аҳоли мурожаатлари асосида ва ижтимоий ҳимоя режасининг ижросини ўрганиш жараёнида ижтимоий хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб бориш;
мураккаб ва юқори технологик тиббий амалиётларга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия буюмларига ва шу каби бошқа ижтимоий хизматларга оилаларнинг эҳтиёжи бўйича тавсиялар ва буюртмалар бериш;
ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатилиши устидан мониторинг олиб бориш;
б) Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин ва унга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида қуйидаги вазифалар юклатилган:
оилалардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишда комплекс ёндашув тизимини йўлга қўйиш;
оилалардаги ижтимоий муаммоларни аниқлаш учун хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорлик қилиш;
оилаларни иқтисодий ночор аҳволдан чиқариш ва меҳнат орқали барқарор даромад манбаи билан таъминлаш чораларини кўриш;
соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш ҳамда тиббий ёрдамга муҳтож оилаларга ўз вақтида сифатли тиббий кўмак кўрсатилишини ташкиллаштириш;
юридик кўмак кўрсатиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш.
Мувофиқлаштириш штабининг ишчи органи этиб Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси белгиланди.
Севинч Хушназарова
тайёрлади
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.