currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНотариус хизмати осонлашди

Нотариус хизмати осонлашди

Тармоқда нима гап?

calendar

01.04.2026

eye

393

Нотариус хизмати осонлашди

Нотариат тизимида видеоконференцалоқа орқали айрим нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш имконияти мавжудлиги соҳа ходимлари учун катта имкониятлар эшигини очди.

Айниқса, фуқаролар айрим турдаги нотариал ҳаракатларни нотариусга бормай амалга ошириши бу  ростакамига янгилик бўлди. Демак, дунёнинг исталган жойидан туриб нотариус хизматидан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳаракат турлари қаторига автомототранспорт олди-сотди шартномаси ҳамда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича розилик аризалари ҳам қўшилди.

 

Онлайн нотариал ҳаракатлар турларига автомототранспорт ишончномаси, кўчмас мулкка ишончнома, ижро хатларини ёзиш, ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганини шаҳодатлаш, автомототранспорт олди-сотди шартномаси, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича розилик аризалари киради.

 

Дарвоқе, е-notarius.uz ахборот порталини эса нотариусга иши тушган одам борки, билади. Чунки, фуқаролар ўзларига яқин нотариусни аниқлаши, нотариус қабулига навбатга электрон ёзилиши, ишончноманинг қонуний кучга эгалигини аниқлаши, мерос иши очилганини аниқлаши, масофадан туриб электрон мурожаат қилиши, мулкка бўлган тақиқни текшириши, нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириши, ҳар бир шахс ўзи иштирок этган нотариал ҳаракат ҳақида маълумот олиши мумкин.

 

Тизимда тўловлар учун яратилган имкониятлардан фуқаролар миннатдор. Коррупция ҳолатидан шубҳаланишни олдини олиш мақсадида нотариус хизматидан фойдалангани учун смс хабарнома жўнатиш хизмати мавжуд. Шунингдек, нотариал ҳаракатлар учун тўловлар автоматик ҳисоблаш тизими йўлга қўйилгани ва тўловларни Click, UPAY, PAYME ва бошқа мобил банкинг тизимлари орқали амалга ошириш  қулай ва осондир.

Сирожиддин Нажмиддинов,

Хатирчи туманида
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус стажёри

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 932

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 331

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
781

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
748

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.