Ҳуқуқ
24.06.2024
2 464
Оилавий тадбиркорлик учун давлат томонидан бир қатор дастурлар ишга туширилган. Мазкур дастурлар доирасида оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган аҳолига Халқ банки ва Микрокредитбанк орқали имтиёзли кредит берилади.
Ўзини ўзи банд қилганлар учун
Оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян фаолият билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳамда тадбиркорларга – 6 ойдан 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга;
Чорвачилик учун
Чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга;
Боғдорчилик учун
Боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;
Меҳмонхона хизмати учун
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;
Ҳунармандлар учун
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун — 3 йилдан 4 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга;
Атторлар учун
чарм-атторлик маҳсулотлари, чармдан тайёр кийимлар, оёқ кийимлари, спорт инвентарлари, шунингдек фурнитура, аксессуарлар ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга ажратилади.
Кредит фоиз ставкаси – 18 фоиз.
Ариза фақат онлайн юборилади
Кредитлар фақат oilakredit.uz платформаси орқали ажратилади. Ариза электрон шаклда платформанинг ўзида тўлдирилади. Агар фуқаролар ариза тўлдиришда қийинчиликка дуч келса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда ариза тўлдириши мумкин. Платформада тадбиркорликнинг бир нечта йўналишлари бўйича бизнес режа намуналари ҳам мавжуд.
Кредитлар қуйидаги мақсадлар (йўналишлар) учун ажратилмайди:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш (олибсотарлик);
умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;
енгил автотранспорт воситалари (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи кичик мототранспорт воситалари бундан мустасно), жумладан, йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан, хизмат автомобиллари таъминоти;
бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш.
Дилмурод Ражабоев,
ҳуқуқшунос, Hudud24.uz колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.