currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларОилавий тадбиркорлик учун бериладиган кредитлар ҳақида нималарни билиш муҳим? 5 та  маълумот

Оилавий тадбиркорлик учун бериладиган кредитлар ҳақида нималарни билиш муҳим? 5 та  маълумот

Ҳуқуқ

calendar

19.12.2023

eye

2 337

Оилавий тадбиркорлик учун бериладиган кредитлар ҳақида нималарни билиш муҳим? 5 та  маълумот© Фото: Hudud24.uz

Бугунги кунда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 18 ёшдан ошган барча фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратиб келинмоқда. Кредит қанча муддатга берилади ва уни қандай олиш мумкин? Ҳоким ёрдамчисининг фотоҳисоботи нима? Кимларнинг аризаси рад этилади? Hudud24.uz бугун шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

1. Кредитлар неча фоиздан, қанча муддатга ва қайси соҳалар учун ажратилади?

Имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган 18 ёшдан ошган барча фуқароларга ҳамда тадбиркорлик субъектларига умумий тартибда ажратилади.

Дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар:

- оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

- чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, «дала дўконлари»ни қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;

- боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

- оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;

- «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун — 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга;

- чарм-атторлик маҳсулотлари, чармдан тайёр кийимлар, оёқ кийимлари, спорт инвентарлари, шунингдек фурнитура, аксессуарлар ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга ажратилади.

Узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликларига ва кичик тадбиркорлик субектларига 50 млн сўмгача, микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга эса 300 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

2. Кредитни қандай қилиб олиш мумкин?

Имтиёзли кредит олиш учун https://oilakredit.uz/ веб сайтидан Ариза юбориш тугмасини босиб, сўралган маълумотларни кетма-кетликда киритиш керак. 

Аризачининг шахсга доир маълумотлари, кутилаётган харажатлар ва даромадлар электрон ариза шаклида тайёрланиб телефон рақами билан тасдиқланади.

Аризалар инсон омилисиз, скоринг баҳолаш натижаларига кўра автоматлаштирилган ҳолда, аризачининг кредит тарихи, муомалага лаёқатлилиги, солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд ёки йўқлиги текширилади.

Аризачининг фаолият тури бўйича шарт-шароитлари, имконияти ҳамда етарли кўникмаси мавжудлигини ўрганиб, кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулоса берилади.

Ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва имзоланади. Гаров таъминоти билан боғлиқ маълумотлар қарз олувчи томонидан электрон шаклда тақдим этилади.

Ҳоким ёрдамчиси товарлар (иш, хизмат) ҳақиқатдан етказиб берилганлиги ёки берилмаганлиги юзасидан фотоҳисобот шаклида электрон далолатнома тузади. Тўловлар уч банк иш кунида маҳсулот етказиб берувчига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

3. Қандай ҳолларда қарз олувчининг аризаси автоматик рад этилади?

Қуйидаги ҳолларда қарз олувчининг аризаси ягона электрон платформа томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик рад этилади:

  • 18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда;

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахс номидан ариза берилганда;

  • муомалага лаёқатсиз фуқаро (I-II гуруҳ ногирони) номидан ариза берилганда;

  • дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда;

  • банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;

  • кредит тарихи бузилган қарз олувчилар (6 марта 60 кундан кечиктирган бўлса).

  1. Қандай мақсадлар учун кредит ажратилмайди?

Дастурлар доирасида қуйидаги мақсадлар учун кредит ажратилмайди:

  • илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

  • савдо-воситачиликни амалга ошириш;

  • умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

  • ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;

  • енгил автотранспорт воситалари (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи кичик мототранспорт воситалари бундан мустасно), жумладан, йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;

  • маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан, хизмат автомобиллари таъминоти;

  • бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш (“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига “уста-шогирд” мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш, шунингдек, дастурларда белгиланган шартлар асосида томорқа-ер эгаларига “дала дўконлари“ қуриш бундан мустасно).

5. Кредит ажратиш асоссиз рад этилган тақдирда кимга мурожаат қилиш керак?

Имтиёзли кредитлар Агробанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки филиаллари орқали ажратилади.

Агарда кредит ажратиш асоссиз рад этилса Сиз хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг вилоят бошқармасига ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаларига оғзаки ёки ёзма тартибда мурожаат қилишингиз мумкин.

Мақсуд Мустафоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 498

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 304

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 245

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
973

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: