currencies image

12 739,95 UZS

7,39

usd

currencies image

14 191,03 UZS

9,50

eur

currencies image

139,14 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларБисквит тортлар музлатиладиган витриналарда сақланиши шарт: озиқ-овқат сотиб олишда билиш муҳим бўлган 5 та қоида

Бисквит тортлар музлатиладиган витриналарда сақланиши шарт: озиқ-овқат сотиб олишда билиш муҳим бўлган 5 та қоида

Ҳуқуқ

calendar

18.12.2023

eye

345

Бисквит тортлар музлатиладиган витриналарда сақланиши шарт: озиқ-овқат сотиб олишда билиш муҳим бўлган 5 та қоида© Фото: Hudud24.uz

Янги йил яқин. Шу кунларда кўпчилик байрам дастурхонига қандай тараддуд кўриш ҳақида бош қотирмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари қандай шартларда сотилиши керак? Фумигация қилинган мевалар 24 соат сақланади. Бу нима дегани? Hudud24.uz озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш кераклиги, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлигини эслатиб ўтади.

1. Озиқ-овқат маҳсулотларида унга қўшилган масаллиқларга оид маълумотлар бўлиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотларида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

маҳсулотлари таркибидаги ингредиентлар, қўшимча масаллиқлар;

озиқлик қиймати (калориялилиги, оқсиллар, ёғ, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар мавжудлиги), оғирлиги ва ҳажми;

қўлланиладиган соҳаси (болалар, даволаш-профилактика, озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез таомлар ва бошқалар учун);

тайёрлаш усуллари ва шартлари (концентратлар ва ярим тайёр маҳсулотлар учун);

мажбурий сертификатланадиган товарлар учун сертификати;

сақлаш шартлари;

тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;

айрим касалликларда истеъмол қилиш мумкинмаслиги.

Товарлар савдо залига ёки сотиладиган бошқа жойга қўйилгунгача ўрамидан очилиши керак. Товарнинг ифлос бўлган қисми тозаланиши керак.

2. Озиқ-овқат маҳсулотлари ёғингарчиликдан пана жойда сақланиши шарт.

Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари қуёш нури ва ёғингарчиликлар тўғридан-тўғри тушадиган ҳолда жойлаштириш тақиқланади.

Тортиб сотиладиган маҳсулотлар қадоқланганда товар ўрамига этикетка ёпиштирилади, унда унинг номи, тайёрловчи корхонанинг ёки тайёрловчи мамлакатнинг номи, бир бирлигининг баҳоси, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, қадоқланган санаси, қадоқловчининг тартиб рақами ёки фамилияси кўрсатилади.

Тортиб сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўралганлиги учун қўшимча ундирилмайди.

Тортиб сотиладиган озиқ-овқат товарларининг нархи нетто оғирлиги бўйича белгиланади.

3. Бисквит тортлар совутиладиган витринада сотилиши керак

Қонунчиликка кўра, гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совутиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилади.

4. Нонни иккига бўлиб сотиш мумкин

Нон ва нон-булка cотишга ихтисослашган савдо корхоналарида иш соатларида ассортиментдаги нон ва нон-булка маҳсулотлари бўлиши керак.

Нон сотиш ва сақлаш учун мўлжалланган жой қуруқ бўлиши ва шамоллатиб турилиши лозим.

Нон ва нон-булка маҳсулотлари сотувчи савдо объектлари махсус анжомлар (вилкалар, пичоқлар, ажратувчи тахталар, стеллажлар, полкаларни нон ушоқларидан тозалаш учун чўтка ва бошқалар) билан жиҳозланади.

Нон ва нон-булка маҳсулотлари фақат нон маҳсулотлари ташишга мўлжалланган ихтисослаштирилган автомашиналарда ташилади.

Харидорлар хоҳишига кўра оғирлиги 0,4 кг ва ундан ортиқ бўлган нон, нон-булка маҳсулотлари 2–4 та тенг бўлакларга кесилиши ва тарозида тортилмасдан сотилиши мумкин.

Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон сотилганда сотувчи-ходимлар уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулни қайтаришлари керак.

Нон маҳсулотларида картошка касаллиги (кўкариб қолганида) аниқланганда улар сотувдан чиқарилади.

5. Фумигация (зараркунандалардан ҳимоя қилиш усули) қилинган мевалар 24 соат сақланади.

Мева-сабзавотлар сортларга ажратилиб сотилади. Саралаш сифатига салбий таъсир кўрсатадиган олманинг айрим думбул навлари (“Оқ олма”, “Астрахань оқ олмаси”, “Розмарин”), резавор мевалар (қулупнай, малина (хўжағат), смородина (қорағат), данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик) ва узум бундан мустасно.

Ҳўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавотлар махсус, қуёш нури тушмайдиган, яхши шамоллатиладиган, совутиладиган жойларда идишда сақланиши;

мевалар бузилишининг олдини олиш учун фумигация  қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.

Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.

Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати –8 –10 °C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади.

6. Картошка ва бошқа мева-сабзавотлар харидорга кўриниб туриши лозим.

Картошка ва мева-сабзавот товарлари сотишга қўйишдан аввал яроқсиз ва ностандартларга ажратиб сараланади, шунингдек уларнинг ифлосланган устки қисми тозаланади.

Янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва сорти кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади.

Картошка ва мева-сабзавот товарлари полкаларда, этажеркаларда ва пештахталарда, шу жумладан совутиш пештахталарида, чакана савдо столларида, саватларда, яшикларда ва бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозларда кўрсатиб қўйилади.

Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбур.

Сифати паст мева-сабзавот товарларини сотиш тақиқланади.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
3 209

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 911

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 455

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 432

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
24-июн 2024, 14:17
796

Оилавий тадбиркорлик учун кредит олиш тартиби қандай?

Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитни уйдан чиқмасдан онлайн олиш имкони яратилган. Айрим кредитлар учун 3-йил имтиёзли давр берилади. hudud24.uz қуйида шу ва шу каби оилавий тадбиркорлик учун кредит олиш бўйича керакли маълумотларни тақдим этади.

cover image
28-декабр 2023, 05:04
331

Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди

Шунингдек, энди бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.

cover image
19-декабр 2023, 14:21
1 737

Оилавий тадбиркорлик учун бериладиган кредитлар ҳақида нималарни билиш муҳим? 5 та  маълумот

Бугунги кунда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида йиллик 18 ёшдан ошган барча фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига 14 фоиз ставкада  имтиёзли кредитлар ажратиб келинмоқда. Бу кредитнинг фоизи қандай, қанча муддатга берилади ва уни қандай олиш мумкин? Ҳоким ёрдамчисининг фотоҳисоботи нима? Кимларнинг аризаси рад этилади? Hudud24.uz бугун шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

cover image
25-август 2023, 15:02
556

Жорий йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилади

Биринчи августга қадар ажратилган жами 1 112,1 трлн сўм кредитлар натижасида 55 829 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.