Ўзбекистон
08.08.2023
1 702

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши ишчи гуруҳининг Испания пахта уруғчилиги соҳасида илғор тадқиқот институтлари ва компаниялари тажрибасини ўрганиш хамда улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 1-4 август кунлари шу давлатга ташриф буюрди. Ташриф доирасида инновацион уруғчилик бўйича Испаниянинг илғор компаниялари ҳисобланадиган “Eurosemillas”, “Dafisa”, “Valenzuela y Cía” раҳбарлари билан учрашилди. Учрашув чоғида испан компаниялари томонидан яратилган аномал юқори хароратларга ва сувсизликка чидамли бўлган пахта навлари экинлари билан танишилди. Хориж томони билан Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва Геномика ва билинформатика маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон иқлимига энг тўғри келадиган ва юқори ҳосилдор бўлган пахта навларини юртимизда синовларини ўтказиш ва улар асосида махаллий навлар билан гибрид навларини яратиш ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари ва уруғшунослик маркази билан ҳамкорликда пахта уруғчилик станциясини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.