currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларПешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди

Ҳуқуқ

calendar

16.10.2026

eye

63

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди

Эндиликда, тадбиркорлар ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонидаги пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди.

Тошкент шаҳрида кўплаб тадбиркорларнинг норозилигини уйғотган пешлавҳа муаммоси юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги қарорига асосан, бундан буён тадбиркорлик субъекти ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида (кириш жойида) жойлаштирган номи ва фаолият тури (ихтисослиги) тўғрисидаги ахборот (пешлавҳа) шу жумладан, фирма номи, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси, ташқи реклама объекти ҳисобланмайди ҳамда ушбу ахборот воситаси учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди.

 

Автомобиллардаги рекламалар

Юридик шахсларнинг мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ўз автотранспорт воситаларига ўзига тегишли товар белгиси, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотлари соддалаштирилган тартибда жойлаштирилади.

Бунда юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш учун хабарномани ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Хабарнома ЯИДХПда қабул қилинган вақтдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департаменти хабардор қилинган ҳисобланади ва тизим томонидан реклама жойининг паспорти автоматик равишда шакллантирилади.

Хабарномада нотўғри маълумотлар, шунингдек, ўзгаларга тегишли товар белгилари тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, шакллантирилган реклама жойининг паспорти автоматик равишда бекор қилинади ва бу ҳақида юридик шахсга асослантирилган хат юборилади. Юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқни берувчи реклама жойи паспортини расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.

 

Юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқни берувчи реклама жойи паспортини расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.

Демонтаж ишлари бўйича тартиб 

Ҳужжатда мажбурий демонтаж ишларининг аниқ тартиби белгиланди:

— демонтаж куни ва вақти ҳақида 2 кун олдин веб-сайтда эълон қилинади, эгасига эса ёзма хабар юборилади;

— демонтаж фақат иш кунлари соат 09:00–18:00 оралиғида амалга оширилади;

— демонтаж вақтида эгаси иштирокида далолатнома тузилади, унда сана, вақт, сабаб, фотосуратлар ва конструкция сақлашга юборилган манзил кўрсатилади;

— тадбиркорга оид қарорлар ва хабарномалар унинг юридик манзилига ёзма равишда ҳам юборилади.

Қисқа муддатли реклама

Қисқа муддатли реклама учун аниқ муддатлар ҳам белгиланди: қурилиш объектларида реклама қурилиш тугагунча туриши мумкин, байрам ва тадбирлар учун эса 30 кунгача.

Жамоатчилик назорати

Ташқи реклама объектларининг жойлаштирилиши бўйича “Халқ назорати” электрон портали орқали жамоатчилик назорати йўлга қўйилади.

Дизайн-код бўйича талаблар

Қарорда белгиланишича, дизайн-код бўйича қарорлар фақат жамоатчилик муҳокамасидан, жумладан, regulation.gov.uz порталидан ўтгандан кейин қабул қилинади. Улар эълон қилингандан 3 ой ўтиб кучга киради.

Дизайн-кодни жорий этишда рўйхатдан ўтган товар белгисидан фойдаланиш имконияти сақланиши шарт.

Тошкент шаҳрининг дизайн-коди 10 декабргача тадбиркорлар ва ОАВ иштирокида муҳокама қилинади.

Улашиш: