Ўзбекистон
30.03.2024
1 125
© Фото: president.uzЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия раҳбариятининг савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси йирик объектларида, шу жумладан савдо-кўнгилочар мажмуалар, боғлар, бозорлар ва бошқа фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ишларининг ташкил этилиши тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Жамоат хавфсизлигига янги таҳдид ва хатарлар тобора ортиб бораётган бугунги шароитда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари ва тадбиркорлик субъектларининг бу борада тўлақонли ҳамкорлик қилишларини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия раҳбарияти олдига жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш, аҳоли гавжум бўладиган жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатлари ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш вазифаси қўйилди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентни ёд этди
Бугун, 2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.
Президент телефон орқали Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
“Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади
“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади
Ўзбекистон Президенти Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади.