Ўзбекистон
25.07.2023
1 607

Самарқанд вилоятида 45 ёшли эркак салкам 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз хатти-ҳаракатлар қилган. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди. Қайд этилишича, Самарқанд вилояти туманларидан бирида 2013 йилда туғилган қиз 2022 йилнинг февраль ойидан 2023 йилнинг июнь ойигача ўз тоғаси томонидан зўравонликка учраган. Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1978 йилда туғилган эркак қизга зўрлик ишлатиб ва қўрқитиб, яланғоч ҳолатда жинсий аъзоларини кўрсатиб, уни ҳам ечинтириб жинсий алоқа қилишга ундаган. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан 12 июлда эркакка нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши 22 июлда ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмидан ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмига қайта малакаланган. Маълум қилинишича, ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтиш мумкин, ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан айбланганлар 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Қашқадарёда 14 яшар қизнинг 7 ой давомида жинсий алоқа қилишга мажбурлангани айтилган ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди
Ҳозирда психолог ва педагоглар томонидан вояга етмаган қизнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Расман! Шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади
Бутунжаҳон шахмат федерацияси тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Самарқандда ўтказилишини эълон қилди.
Сурхондарёда 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд сўмлик зарар етказилди
Ҳолат бўйича ҳокимлик мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.