Ўзбекистон
07.09.2023
743
7-8 сентябрь кунлари ўтказиладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда қабул қилиниадиган Самарқанд декларацияси халқаро конференция якунлари юзасидан эришилган келишувларни мустаҳкамлайди. “Пандемия ва глобал чақириқлар бизни эски ёндашувларни қайта кўриб чиқишга руҳлантирмоқда, фермерлар ва агробизнесни рағбатлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалигини юритишнинг янги услублари нақадар муҳимлигини исботлаяпти. Ўзбекистонда агроозиқ-овқат тармоғини қайта ташкил этиш жараёни кечмоқда. Биз қишлоқ хўжалигининг салоҳиятини кучайтириш ва аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун жаҳоннинг етакчи олимларини жалб этишни режалаштирмоқдамиз. Жаҳонда янада юқори сифатли озиқ-овқат билан янада кўпроқ инсонлар қамраб олинишини таъминланиш учун янги ечимлар ва инновацияларни талаб қилмоқда. Мана шулар конференция муҳокамасида асосий ўринни эгаллайди ва Самарқанд декларациясининг асосини ташкил қилади”, — Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов. Самарқанд декларациясида иштирокчи мамлакатларнинг қуйидаги мақсадлари қайд этилади: - қишлоқ хўжалигини экологик жиҳатдан энг хавфсиз, биохилма-хилликни қўллаб-қувватлайдиган усулда, сув ресурсларидан оптимал фойдаланган ҳолда ривожлантириш; - аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирларнинг соғлом овқатланишига кўмаклашиш, мактабда овқатланиш комплекс дастурларини жорий қилиш; - аёлларнинг агроозиқ-овқат тизимлари трансформациясидаги улушини ошириш учун қишлоқ жойлардаги аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш; - давлат миқёсида кичик ва оилавий хўжаликларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишлаб чиқариш, табиий ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. “Глобал иқтисодий таназзул ва ўсишнинг секинлашуви иқлим инқирозининг оқибатлари, агроозиқ-овқат тизимида инвестицияларнинг етишмаслиги, озиқ-овқатлар нархининг ўсиб бориши ва тенгсизликнинг кучайиб бориши билан уйғунликда, бизни 2030 йилгача Барқарор тараққиёт соҳасидаги мақсадлар (БТМ)га, айниқса БТМ-2 (Ноль очлик)ка эришишга қаратилган курсдан четлатиб юборди. Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бутун дунёдаги агроозиқ-овқат тизимлари қайта ташкил этилишидаги илгарилашувнинг тезлашиши учун жиддий майдонча бўлади, пировардида бу тизимлар денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган чақириқларга алоҳида урғу бериб, янада самарали, инклюзив ва барқарор тус олади. Бундан ташқари, конференцияда яхшилашнинг тўрт йўналиши: ишлаб чиқаришни яхшилаш, овқатланиш сифатини яхшилаш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида қишлоқ жойларда гендер тенгликни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва рақамли қишлоқ хўжалиги масалалари муҳокама этилади, бунда ҳеч ким эътиборсиз қолмаслиги кафолатланади”, — деди ФАО бош директори Сюй Дунюй.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.