Ўзбекистон
05.09.2023
788
Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференцияга мезбонлик қилади.
Халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг 32 та мамлакатидан ташриф буюрадиган 2330 нафар хорижий эксперт анжуман доирасида дунёдаги глобал ўзгаришлар борасидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларини ишлаб чиқиш, тўғридан-тўғри ўзаро етказиб беришнинг келишилган схемаларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг барча соҳаларида, шу жумладан сув ва ер ресурслари, рақамлаштириш ва инновациялар, денгизга чиқа олмайдиган мамлакатларга сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, “Яшил” ва экспресс йўлакларни ташкил этиш масалалари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдаги инновацион ва яхши натижа берган лойиҳаларга кенг ўрин ажратилади.
Конференция доирасида миллий, минтақавий ва глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида кенг фикр алмашилади.
2030 йилгача очликни йўқ қилиш, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аниқ вазифаларни ўз ичига олган “Ноль очлик”ка эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати чуқур таҳлил қилинади.
Қолаверса, анжуман якунида Ўзбекистон истиқболига қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўрин олган инвестицион форум ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Айни дамда, конференция доирасидаги тадбирлар ташкил этиладиган локацияларда сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Техник сессиялар, инвестицион форум, кўргазма намойиши, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги имкониятлари билан танишув объектларида барча ишлар режадагидек амалга ошириляпти.
Тадбир ўтказилиши режалаштирилган Kongress hallда халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича штаб 15 августдан бошлаб фаолият юритмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари бошчилигида барча вазирлик, идора ва ташкилот масъуллари ўз йўналишлари бўйича ташкилий масалаларни ҳал қилишмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Ўзбекча трансформер: Фермерлар учун тўлиқ сунъий интеллект билан таъминланган электротрактор яратилмоқда (фото)
Самарқанддаги озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган конференция доирасида ташкил этилган кўргазмада қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар асосида яратилган “Heta” электротрактори намойиш этилди. Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалигида мини боғдорчилик, кичик фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларига ҳам нарх ҳам фойда жиҳатидан анча асқатади.
Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди (фотожамланма)
Кўргазма доирасида Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишдаги ютуқлар тақдимот қилинди.
Конференцияда биз нафақат мамлакатлар миқёсдаги, балки минтақавий муаммоларни муҳокама қилиб, биргаликда уларга ечим топамиз – ФАО) Бош директори
Самарқандда давом этаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Суй Дунюй нутқ сўзлади.
Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция қандай ўтмоқда? (фотожамланма)
Конференция доирасида миллий, минтақавий ва глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида кенг фикр алмашилмоқда.