Ўзбекистон
05.08.2023
1 272

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 4 август куни соат 05:30да Ургут тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласидаги “Тошпўлат ота” тўйхонасида 2023 йил 3 август куни ўтказилган тўй тадбирида иштирок этган 7 нафар фуқаро кўнгил айниш, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва тана ҳароратини кўтарилиши каби шикоятлар билан тунги соат 02:00 дан бошлаб эрталаб 10.45 га қадар 7 нафар бемор “Ўткир овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан туман юқумли касалликлар бўлимига, бир нафар бемор эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Барча беморлар ўз касалликларини 2023 йил 3 август куни куннинг иккинчи ярмида “Тошпўлат ота” тўйхонасида истеъмол қилинган майонезли салатлар билан боғлашган. Қайд этилган ҳолат юзасидан Санепидқўмита Ургут туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида тўй эгаси томонидан тўйдан бир кун аввал яъни 2 август куни тайёрланган салатлар дастурхонга тортилганлиги аниқланган. Салатлар дастурхонга қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига риоя этилмаган уй шароитида совутгичсиз сақланган. Тиббиёт ходимлари тoмонидан тўй тадбирида иштирок этганларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб суриштириш ўтказилиб, касаллик белгилари аниқланган 41 нафар фуқаро туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Келтирилишича, беморларнинг аҳволи ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда, оғир беморлар йўқ. Ушбу ҳолат Санепидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Қозоғистонда кенг тарқалаётган касаллик Ўзбекистонда ҳам учрайдими?
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қўшни ҳудудда тарқалган бу касаллик Ўзбекистондда учрайдими? Бу қандай касаллик? каби саволларга Санэпидқўмита жавоб берди.
Санепидқўмита Ҳиндистонга бормоқчи бўлганларни хавфли вирусдан огоҳлантирди
Бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирусдан икки киши вафот этган.
Ўзбекистонда сўнгги 8 ойда 414 киши овқатдан заҳарланди
Жабрланганларнинг 86 нафари болалардир.
Коронавируснинг “пирола” штамми Ўзбекистонга ҳам кириб келдими? Санэпидқўмита расмий ахборот берди
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда. У “омикрон”дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин.