currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликларСуд қарорлари устидан қанча муддатда шикоят бериш мумкин?

Суд қарорлари устидан қанча муддатда шикоят бериш мумкин?

Ўзбекистон

calendar

01.11.2022

eye

1 607

Суд қарорлари устидан қанча муддатда шикоят бериш мумкин?

Жисмоний ва юридик шахслар одатда ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судларга мурожаат қилишади. Фуқаролар баъзида қабул қилинган суд қароридан норози бўлсада, эътиборсизлиги ёхуд ўз ҳуқуқларини билмаганлиги оқибатида судларга мурожаат қилиш тартибини бузишади ёки муддатни ўтказиб юборишади. Шу сабабли, қуйида суд қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлар масаласини кўриб чиқамиз. Суд ишлари дастлаб биринчи инстанция тартибида кўрилади ҳамда судининг қарори устидан апелляция шикояти апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ёки ҳукмни чиқарган судга берилади. Кассация шикояти эса бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатига берилади. Шунингдек, тегишли асослар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра такроран кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин. Демак, судлов тизимига мувофиқ муайян бир суд иши биринчи инстанция – апелляция – кассация – такроран кассация тартибида кўриб чиқилади. Қуйида эса суд қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари билан ташишимиз мумкин.

Т/р Ишни кўриб чиқувчи суд Апелляция шикояти бериш муддати Кассация шикояти бериш муддати
1. Жиноят суди(маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича) Суд қарори чиққан ёки нусхаси топширилган вақтдан20 сутка Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан6 ой
2. Жиноят суди(жиноят ишлари бўйича) Ҳукм эълон қилинган ёки ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган вақтдан20 сутка Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бир1 йил
3. Маъмурий судлар Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 ой Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 йил
4. Иқтисодий судлар Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 ой Апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 йил
5. Фуқаролик судлари Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 ой Апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 йил
  Юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкинки, судга шикоят қилиш муддатлари бир-бирига ўхшаш бўлиб, фақат айрим жиҳатлари билан ўзаро фарқланади. Шунингдек, мазкур муддатлар фақат суд қарори юзасидан шикоят қилиш муддатлари ҳисобланади ҳамда бошқа ҳуқуқий муносабатлар учун татбиқ этилмайди. Таъкидлаш жоизки, жадвалда кўрсатилган муддатларнинг ўтказиб юборилиши судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан буткул маҳрум этмайди. Агарда белгиланган муддатлар мурожаатчи томонидан узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган бўлса ҳамда мазкур сабаблар суд томонидан узрли деб топилса, муддатлар тикланиши мумкин. Фуқароларнинг суд қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ҳамда муддатини билишлари судга мурожаат қилишда ортиқча оворагарчилик ва тушунмовчиликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Илҳомжон Абдусатторов, Адлия вазирлиги масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 013

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
998

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
921

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
901

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: