Ўзбекистон
16.06.2023
1 794

Сурхондарёда 1 минг 560 мегаватт қувватга эга электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Сурхондарёда электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритмоқда. ОИИБ 225 миллион, ИТБ эса 100 миллион евро миқдорида маблағ ажратади. Мазкур лойиҳа 2022 йилнинг апрелида ишлаб чиқилган бўлиб, шу йил 17 май куни сўнгги баҳолаш ишлари олиб борилган. Электр станцияси Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида, “Учқизил” сув омборининг шимоли-шарқида жойлашган ҳудудда қурилади. Таъкидланишича, лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда энергетика секторини карбонсизлаштириш стратегиясига мувофиқ, юқори самарадор электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини оширишдан иборат.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Татаристон раиси Сурхондарёга келди
У сафарини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Сурхондарё ҳокимига янги “зам” тайинланди
Алишер Амиров илгари ҳам Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Шеробод тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.
Дарахт кўчириш уни ўлдиришнинг ниқобланган варианти – 50 мингдан ортиқ дарахт кўчирилишига фаоллар муносабати
Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида 70 мингга яқин дарахт йўл қурилиш ишлари туфайли кесилади мазмунида тарқалгани хабар қисқа вақт ичида жамоатчилик ва фаолларнинг норозилиги, танқидига сабаб бўлди. “hudud24.uz” ҳолат бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 28 июль куни расмий муносабат билдиргунича тармоқларда кенг улашилган акцияга оид муҳокамаларни бир ерга жамлади.
Сурхондарёда Тошкентга келиш йўлини қарийб 150 км.га қисқартирадиган йўл қурилмоқда
Янги йўл М39 ва М41 автомагистралларини қисқа масофада бирлаштиради.