Ўзбекистон
07.06.2023
888
Сурхондарё вилоятида халқаро аҳамиятга эга иккита трассани бирлаштирувчи ва Тошкентга юклар етказилиш вақтини қисқартиришга хизмат қилувчи янги йўл қурилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги xaбар берди. Қайд этилишича, янги йўл М39 ва М41 автомагистралларини қисқа масофада бирлаштиради. ОТБ маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 Дарбанд—Бойсун—Элбаён автомобил йўлининг 5–70-километр (65 километр) қисмини ва 4Р100 Манғузор—Жарқўрғон—Бандихон—Олтинсой—Денов автомобил йўлининг 128–174-километр (46 километр) қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобил йўлининг умумий узунлиги 111 километрни ташкил этади. Мазкур автомобиль йўлларини реконструкция қилиниши билан Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М39 ва М41 автомагистраллари қисқа масофада бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий автоташувчилар учун мавжуд 298 километр узунликдаги автомобил йўли 146 километр қисқартирилади ва натижада масофа 152 километрни ташкил этади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Татаристон раиси Сурхондарёга келди
У сафарини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Сурхондарё ҳокимига янги “зам” тайинланди
Алишер Амиров илгари ҳам Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Шеробод тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.
Дарахт кўчириш уни ўлдиришнинг ниқобланган варианти – 50 мингдан ортиқ дарахт кўчирилишига фаоллар муносабати
Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида 70 мингга яқин дарахт йўл қурилиш ишлари туфайли кесилади мазмунида тарқалгани хабар қисқа вақт ичида жамоатчилик ва фаолларнинг норозилиги, танқидига сабаб бўлди. “hudud24.uz” ҳолат бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 28 июль куни расмий муносабат билдиргунича тармоқларда кенг улашилган акцияга оид муҳокамаларни бир ерга жамлади.
Сурхондарёда буғ-газ электр станцияси қурилади
Лойиҳа учун Осиё инфратузилма инвестициялари банки 225 миллион, Ислом тараққиёт банки 100 миллион евро ажратади.