Ўзбекистон
18.06.2023
599
6 май куни Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари қийноққа солингани айтилаётган тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Ҳасанбой Абдунабиев сақланаётган «Тоштурма»га борди. Ўтказилган суҳбатларда улар руҳий ва жисмоний қийноқларга солинганини тасдиқлаб, бунга асосли далиллар борлигини айтишганди. Дилшод Тўрахўжаев Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида кунига 2 минг нафаргача сайёҳни қабул қила оладиган «Aparat Hotel Cosmos» сайёҳлик иншооти ва дам олиш маскани қурилишига 25 млрд сўм сармоя киритган тадбиркор ҳисобланади. Тадбиркор ўз интервьюсида президентимиз юртдошларимиз ва салоҳиятли тадбиркорларнинг ўз ватанига қайтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратганидан, яратилган имкониятлардан куч олишини айтиб, бундан кейин ҳам тўхтаб қолмаслигини таъкидлаганди. Президент ҳам тадбиркорнинг лойиҳаси ҳақида гапирган, «Ўзбекистон 24» телеканали эса телерепортаж тайёрлаган. У ўтган ҳафта Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, Тошкент ИИББда қийноққа солинганини маълум қилган. Омбудсман ҳолатни ўрганиб, ўз баёнотида қуйидагича қайд этади: "Д.Тўрахўжаев 1-сон Тергов ҳибсхонаси ходимлари ва шароитдан шикояти йўқлиги, фақат тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилмаганлиги, унга нисбатан қийноқ қўлланилгани бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари чўзилаётганлиги ва уни қийноққа солган ходимларга нисбатан чора кўрилмаётганидан шикоят қилди". Шунингдек, Омбудсман томонидан Дилшод Тўрахўжаевга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ва тиббий текширувдан ўтказилишини ташкиллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Унинг шикояти бўйича Бош прокуратурага Омбудсманнинг назорат хати ҳам чиқарилган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти матбуот хизматининг постидан кейин ИИВ матбуот хизмати ҳам бунга муносабат билдирганди. ИИВ хабарида қайд этилишича, 2023 йилнинг 12 апрел куни ИИВ Тезкор қидирув департаменти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Наманган вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти ҳудудларида ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида бир неча ойлар давомида «тадбиркорларга нисбатан товламачилик қилиб, уларни қўрқув остида ушлаб келаётган йирик уюшган жиноий гуруҳ»нинг 10 нафар аъзоси қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларни бошқа бир қатор оғир жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. Барчаси ўрнатилган тартибда ҳимоя билан таъминлангани таъкидланган. "Шунингдек, 6 апрел куни Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаган фуқаро Х.А. қўлга олиш жараёнида қаттиқ қаршилик кўрсатганлиги сабабли, махсус хизматлар томонидан жисмоний куч ишлатилиб қўлга олинган", — дея қайд этилган эди хабарда. Таъкидланишича, ҳозирда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 251-прим 1 моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бошқа оғир турдаги жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Гумонланувчи просессуал тартибда ҳимоя билан таъминланган. ИИВ гумонланувчининг танасидаги жароҳат изларига изоҳ бераркан, қуйидагич қайд этади: "Шу билан бирга, юқорида баён этилган жиноят ишлари бўйича гумондорларнинг айримлари мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келганликлари, илгари кўчада турли муштлашувларда қатнашганликлари аниқланган бўлиб, ҳозирда учинчи шахслар орқали илгари мавжуд бўлган жароҳатларини пеш қилган ҳолда, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлик ва носоғлом шов-шув уйғотиш мақсади кўзланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд". ИИВ ҳар бир ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Ички ишлар вазирлиги терактларга чақириқ бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Аҳолидан теракт уюштириш учун пул таклиф этаётганларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, суҳбатга киришмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралмоқда.
Урганчда ота 14 яшар боласини аёвсиз урди
Ҳозирда болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.
Жорий йилда жами 250 та объектда Янги йил байрам тадбирлари ўтказилади
Мазкур тадбирларда тахминан 1 млн нафар фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.
Сени мард, ҳалол, билимли ва ватанпарвар бўлишинг ҳасадгўйлар томонидан бўҳтон ва туҳматларга учрашингга кафолат булолмайди – Собиқ ИИВ ходими
Республика Ички ишлар таркибидаги жиноятчиликка қарши курашиш жараёнларида жонкуярлик кўрсата олган инсон Эргаш Ишмуратов 1990-йиллар “воқеалари”, унга ёғдирилган туҳмат ва фитналар, “катта ўйин”дан четлаштириш жараёнлари ҳамда унинг оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.