Ўзбекистон
28.11.2023
855
© Фото: hudud24.uzТошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда салкам 460 минг дона салют ва петардаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувида Фарғона водийсидан пойтахт ҳудудига кириб келган “Исузу” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасидаги турп солинган қоплар ортига яширилган қутилар божхона ходимларининг диққатини тортди.
Ушбу қутилар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 279 дона салют ва 459 минг дона петарда борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 327 млн сўмдан ошмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.