Ўзбекистон
24.08.2023
1 412

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги (БМТ) доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТ бош котиби Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар берилмоқда. Таъкидланишича, бош котиб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади. У ўзгаришларни амалга оширишда, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда БМТ Ўзбекистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. Антониу Гутерриш Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини ҳамда БМТ орқали бўлажак олий даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилди. Ушбу тайинловга қадар Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТ ваколатхонаси ва Женевадаги (Швейцария) бошқа халқаро ташкилотларнинг доимий вакили лавозимида ишлаган. Қайд этилишича, Улуғбек Лапасов 2017 йилнинг май ойидан бери Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлиб ишлаб келаётган Бахтиёр Ибрагимов ўрнини эгаллаган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Ғазо секторида 1,5 миллион нафарга яқин аҳоли уйсиз қолган – БМТ
Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият туфайли миллионлаб одам ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Исроил–Ғазо урушида БМТнинг 88 нафар ходими ҳалок бўлди
Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг битта можарода кўрган энг катта йўқотишидир.
Дунё бўйлаб ҳар куни 20 минг нафар бола уйсиз қолмоқда
Улар сув тошқинлари, бўронлар, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари сабаблари ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўляпти.
БМТ Қуръоннинг ёқилишни “жирканч иш” деб атади
Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бу каби ҳодисалар давлатлар ўртасида келишмовчиликка сабаб бўлишини билдирди.