Ўзбекистон
22.07.2023
1 262

Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлнинг қайнонаси Чхве Ин Сун апелляцияси суд томонидан рад этилгандан кейин ҳибсга олинган. У ер сотиб олишда қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, деб хабар тарқатган “Рёнхап” агентлиги. 2021 йил декабрда айни иш бўйича суд унга бир йиллик қамоқ жазоси белгилаганди, бироқ ўшанда айбдор ҳибсга олинмаган. “Президент Юн Сок Ёл қайнонасининг апелляцияси жума куни суд томонидан рад этилди. Молиявий ҳужжатларни қалбакилаштиргани учун берилган бир йиллик қамоқ ҳукми ўз кучида қолдирилгач, айбдор ҳибсга олинди”, — дейилади хабарда. Апелляция суди 76 ёшли аёлни 2013 йил қалбаки банк маълумотномаси тайёрлаб, ҳужжатдан Сеул яқинидаги Соннам шаҳрида ер сотиб олиш учун фойдалангани сабабли айбдор, деб топган. Қалбаки қоғозга асосан, у 34,7 миллиард вон – тахминан 27 миллион долларни ҳисоб рақамига ўтказган. Қайд этилишича, Чхве Ин Сун банк ҳужжатини қалбакилаштириш бўйича биринчи марта терговга тортилгани йўқ. Декабрь ойида у давлат тиббий суғурта хизматидан ёрдам пули олиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборини тортган. Ўшанда суд жиноятчига нисбатан уч йиллик қамоқ жазоси белгилаши керак эди. Айбловга кўра, 2015 йилгача хоним давлат тиббий суғурта хизматидан ноқонуний равишда 2,29 миллиард вон, яъни тахминан 1,7 миллион доллар ёрдам пули олган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак террорчилик ташкилоти билан алоқа ўрнатиб, уни молиялаштириб келганликда айбланмоқда
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кореяда намойиш этилган Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатув рекорд даражада томошабин йиғди
Кўрсатув Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида суратга олинган бўлиб, унда ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Интерпол қидирувига берилган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди