Ўзбекистон
20.06.2023
1 602

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Пахтаобод туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари 2020–2022 йиллар ва жорий йилнинг 3 ойи давомида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўмни кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Маълум қилинишича, етказилган зарарнинг 315 млн сўми ундирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
6 мингта хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилувчи электр энергияси ўғирланган
Пойтахтнинг айрим туманлари электр энергиясидан вақтинча узилади
Бугун Тошкент шаҳрининг 3 та туманида электр энергияси ўчирилади
Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00га қадар вақтинчалик ўчирилади.
Ўзбекистон Тожикистондан ўтган йилгига нисбатан кўпроқ электр энергияси сотиб олади