Ўзбекистон
09.09.2023
1 034

Тошкент шаҳар судининг “Док-1 Макс” иши бўйича бошланган суд мажлиси давом этди. Суд жараёни судья Мусо Юсупов раислигида бўлиб ўтмоқда. Бу галги мажлисда судланувчи С.Саидовнинг кўрсатмалари эшитилди. У Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонаси Фармакология қўмитасида масъул лавозимда ишлаган. Суд жараёнида, берган кўрсатмаларидан келиб чиқиб, адвокатлар ва бошқа судланувчилар унга дори воситаларининг клиник текширувлари истеъмолга рухсат берилишига оид саволлар билан мурожаат қилишди. Айтиш мумкинки, “Док-1 Макс” дори воситасининг истеъмоли туфайли бир эмас, нақ 65 нафар ёш болалар заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмган. Аммо суд мажлисида судланувчилар айбни, жавобгарликни бир-бирларига ағдаришга уринишмоқда. Cуд мажлисида раиси Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Ж.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганини маълум қилди. Тергов-суриштирув жараёнида аниқланишича, вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори М.Азизов бошқарма раҳбариятини “Док-1 Макс”нинг заҳарли экани ҳақида огоҳлантирилган. Аммо бунга жавобан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Суд мажлиси келаси ҳафта ўз ишини давом эттиради.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
“Dok-1 maks” жиноят иши: Жабрланувчи судланувчилардан 50 млрд сўм моддий ва маънавий зарар ундиришни сўради
Бу жиноят иши доирасидаги энг юқори даъводир.
“Dok-1 maks” жиноят иши: қаноатлантирилган илтимоснома, кўрсатмасини ўзгартирган судланувчи
Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
“Док-1 Макс” жиноят иши: Гувоҳлардан бири масъулларга миннатдорчилик тариқасида пул берганини билдирди
Гувоҳ тариқасида сўралган суд-тиббий экспертизаси ходими вафот этган 65 нафар боладан атиги 17 нафарида, шунингдек 3 нафар оғир аҳволдаги болада текширув ўтказилганини таъкидлаган.
“DOK-1 MAKS” иши: гувоҳ масъул мансабдорлардан бири пора талаб қилганини билдирди
Маълум бўлишича, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” директори ўринбосари хорижда ишлаб чиқарилган 11 турдаги дори воситаларининг ҳар бирини тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 80 00 АҚШ долларидан пора талаб қилган.