Ўзбекистон
21.09.2023
1 898

Тошкентда 7 яшар қизнинг ортидан подъездга кириб, уни қўрқитиб, интим ҳаракатлар содир этган 55 ёшли эркак қамалди.Бу ҳақда “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди. Қайд этилишича, 20 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди 1968 йилда туғилган Х. С. Жиноят кодекси 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилган. Таъкидланишича, жорий йилнинг июнь ойи бошида у 7 ёшли қизнинг кетидан подъездга кириб, уни қўрқитиб, интим характердаги ҳаракатларни содир эта бошлаган. Ушбу ҳолат ҳудудда ўрнатилган камералар томонидан қайд этилган. Қиз ота-онасига бўлган воқеани дарҳол айтиб бериб, улар зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Эркак 24 соат ичида ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, у илгари вояга етмаганларга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Самарқандда 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қамалди
Аёл қизини 50 миллион сўм эвазига сотишга келишган.
Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ киши қамалди
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 37 179 нафар шахсга нисбатан 29 086 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади
Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг аёл назоратчисини ҳақоратлаган шахс қамалди. Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?
Назоратчи аёл фуқаронинг уйига ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорликни ундириш учун борган.