Ўзбекистон
07.09.2023
1 026

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этаётган пахтачилик институти лабаротария мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Мирзоолим Авлиякулов янги навлар ва ақлли суғориш тизимлари ҳақида маълумот берди.
[caption id="attachment_19672" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Hudud24.uz[/caption]
“Пахтачилик институти олимлари ушбу конференция доирасидаги кўргазмада табиий рангга эга бўлган пахта толалари навлари билан иштирок этмоқда.
Бугунгача 7 дан ортиқ шундай навли толалар яратилган бўлиб, бу асосан кейинчалик органик пахта толасини етиштириш имкониятини яратиб беради.
Ҳар хил аллергик, астма ва шу каби касалликлар пахтани бўяшда ишлатиладиган кимёвий воситалар орқали келиб чиқади.
Ўз навбатида, табиий рангдаги пахтадан фойдаланиладиган бўлса, ҳеч қандай қандай бўяшга ҳожат қолмайди ва бу юқорида келтирилган касалликлар келиб чиқишининг олдини олади.
Бундан ташқари бизда суғориш бўйича ҳам смарт технологиялар,яъни ақлли суғориш тизимлари мавжуд бўлиб, улар автоматлаштирилган тизим орқали сув ресурсларини тежашга имкон беради. Ўз навбатида бу ҳосилга ҳам ижобий таъсирини кўрсатади.
Яъни, томчилатиб суғоришда дала суғорилмайди, доимий равишда ўсимлик суғорилади. Бунда ўсимликка керакли бўлган илдиз тарқалган қатлам намланиши ҳисобига бемалол ўсимликни доимий равишда ҳосил тўкилишининг олдини олиб, юқори ҳосил билан бирга унинг сифатини ҳам ошириш мумкин.
Ушбу конференцияда биз халқаро мутахассислар, олимлар билан биргаликда мана шу масалаларни муҳокама қилиб, кейинчалик бу жараёнларни янада ривожлантириш бўйича ишлар олиб бормоқчимиз”, дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 7—8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда дунёнинг 32 та мамлакатидан 2 минг 330 нафар хорижий эксперт иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга доир: Иқлим ўзгаришлари, камайиб бораётган сув ресурслари, ерларнинг шўрланиши каби масалалар нафақат биз, балки бутун дунёда долзарб – Қишлоқ хўжалиги вазири
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Таълим муассасаларида айрим маҳсулотлар истеъмоли камайтирилади
Таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади.
Энди пахта нархи талаб ва таклиф ҳамда томонлар келишувига кўра белгиланади
Ушбу ўзгаришларга “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асос қилиб келтирилган.
Агроозиқ-овқат инвестиция форумида 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди
Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилди.
Ўзбекча трансформер: Фермерлар учун тўлиқ сунъий интеллект билан таъминланган электротрактор яратилмоқда (фото)
Самарқанддаги озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган конференция доирасида ташкил этилган кўргазмада қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар асосида яратилган “Heta” электротрактори намойиш этилди. Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалигида мини боғдорчилик, кичик фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларига ҳам нарх ҳам фойда жиҳатидан анча асқатади.